Дока

Дока – пахта ипидан полотно ўрилишда жуда юпқа, сийрак қилиб тўқиладиган газлама. Илгари (19-а. 2-ярмигача) Ҳиндистон, Эрон ва бошқа(лар) мамлакатлардан келтирилган. Маҳаллий докалар хонаки дўконларда тўкилган. Дока ларнинг кўпчилиги, асосан, оқ, баъзилари кўк тусда бўлиб, салла, рўмол, пашшахона ва бошқалар тикилган. Ҳозир тўқимачилик корхоналарида тўкилади. У уй-рўзғорда, тикувчиликда, хариталарни ёпиштиришда, айниқса, тиббиётда кенг ишлатилади.

Загрузка...