Доминанта

Доминанта – Физиологияда ҳар қандай ташқи ва ички таъсирга организмларнинг муваққат жавоб реакциясини белгиловчи, ўзаро боғланган нерв марказларининг устувор тизими. Доминанта тўғрисидаги таълимотнинг асосий қоидаларини 1911-23 й. ларда рус физиологи A. А. Ухтомский кўрсатиб берган. У бир хил рефлектор ҳаракатларнинг тормозланиши билан бирга содир бўладиган, организмнинг муайян фаолиятини бажаришга яширин тайёрлигини белгилайдиган «доминант марказий констелция» тўғрисидаги тушунчани илгари сурди. Доминанта кучли қўзғалиш асосида пайдо бўлади. Бирор нерв марказида кўзғалишнинг пайдо бўлиши бошқа марказда сезиларли тормозланишга олиб келади. Доминантанинг озиқланиш, жинсий муҳофаза ва бошқалар хиллари мавжуд. У баҳорда бақалар қонида гормонлар концентрациясининг ошиши уларда кучли опичлаш рефлексини пайдо қилади. Шу сабабдан терининг қитиқланиши уларда мудофаа рефлекси ўрнига олдинги оёқларни букувчи мушаклар таранглигини оширувчи рефлексии пайдо қилади. Шундай қилиб, доминантада ўта қўзғалган марказ бошқа марказлар фаолиятини ўзгартириб, ўзига бўйсундиради ва нерв тизимининг бир бутун яхлит тизим сифатида фаолиятини таъминлайди. У хатти-ҳаракатларни йўналтирувчи сифатида бир қанча мураккаб психик ҳодисаларнинг физиологик асоси ҳисобланади.

[addtoany]