Допинг [инг. doping, dope – наркотиклар бермоқ] – организмнинг руҳий ва жисмоний фаолиятини қисқа муддат кучайтирадиган моддалар. Спорт ўйинлари натижаларини яхшилаш мақсадида қўлланилган. Спортчилар орасида допингдан заҳарланиш ва ўлим ҳолатлари кузатилганлиги учун 1967 й. дан Халқаро олимпиада қўмитаси спорт ўйинлари чоғида допинг қабул қилишни май этган ва қатъий назорат ўрнатган. Уни ишлатган спортчилар ўйиндан четлаштирилади.
[addtoany]