Дренаж (тиббиёт да) – жароҳат ёки тана бўшлиғидаги суюқликни шимиб ва сўриб ташқарига чиқариш учун қўлланиладиган махсус буюмлар, уларга шиша дока турундлар, резина ёки хлорвинилдан ясалган найчалар киради. Бу мосламалар кўкрак бўшлиғи, ўт йўли, сийдик йўли ва ковукни дренажлаш учун ишлатилади. Дренажлар фаол ва пассив, ички ва ташқи, клапанли ва клапансиз, резина ва пластмасса турларига бўлинади. Қайси аъзога қўлланилишига қараб: махсус ясалган баллонли, кўп каналли, резина пардали, ёпиқ система шаклида ишланган дренажлар танланади.
[addtoany]