Дудуқланиш – тутилиб гапириш; нутқ маромининг бузилиши, ҳарф ва бўғинларни тутилиб-тутилиб ёки бир неча марта қайтариб талаффуз қилиш. Кўпроқ болаларда учрайди. Туғма ирсий омиллар (алкоголизм, гиёҳвандлик), кўпинча, қўрқиш, ҳаяжонланиш (камдан-кам ҳолларда тақлид қилиш), ҳомиладорлик давридаги турли зарарли иллатларнинг ҳомила жисмига таъсири, баъзан гўдаклиқда энди нутқ шаклланаётганда руҳий касалликлар билан оғриш, бош мия шикастлари ва бошқа(лар) касалликлар сабаб бўлади. Айрим ҳолларда дудуқ боланинг беихтиёр қўл, оёқлари қимирлаб, юз мушаклари учиб туради. Дудуклар уялганда, ҳаяжонланганда кўпроқ тутилиб қолади. Ўз вақтида тўғри даво қилинмаса, бола мактабга борганида дудуқланиш янада кучаяди, айниқса, ўсмирлар
Дудуқланишдан уялиб, кам гапиришга, ўз фикрларини бош ва қўл ҳаракати билан тушунтиришга интлишади. Дудуқланиш ёш улғайган сари камайиб боради, баъзан у умрбод сақланиб қолади (яна қ. Логопедия).
[addtoany]