Думғаза

Думғаза [sacrum] – 1) бешта думғаза умуртқасидан таркиб топган яхлит суяк; 15-16 ёшгача умуртқа оралиқ тоғайларидан иборат бўлади, кейинчалик суякланиб, бир бутун думғаза суягига айланади. Унинг икки ёнбошидаги қулоксимон юзаси ёнбош суягининг шу хил юзаси билан бирлашиб, чаноқ бўшлиғини ҳосил қилишда иштирок этади. Думғаза умуртқаларининг кесимталаридан вужудга келган тешиклар орқали қон томир ва нервлар ўтади; 2) ҳайвонларда бир неча умуртқадан тузилган дум сулги ва устидаги гўшт билан ёғ ҳам думғаза деб аталади.

[addtoany]