Эктима

Эктима [юн. ektyma – пустула, ғудда], кўз яра – терининг йирингли касаллиги. Терининг билинар-билинмас чакаланган, тирналган, шикастланган жойларига микроблар (стрепткокк, стафилококк) киришидан пайдо бўлади. Аксари думбага, тиззага чиқади. Дастлаб терида йиринг ёки қон ва йиринг аралаш суюқлик тўла пуфакча ҳосил бўлиб, бир неча кундан сўнг у қовжираб, пўст билан қопланади. Пўст тушган, ўрнида чуқур, четлари тикка, туби нотекис, йиринг бойлаган яра кўринади. Яра 2-3 ҳафтадан сўнг битиб, ўрнида доғли чандиқ қолади. Организм ҳимоя кувватининг сусайиши, витаминлар танқислиги, моддалар алмашинувининг бузилиши эктимага сабаб бўлиши мумкин. Олдини олиш учун терининг зарарланган жойларини ўз вақтида даволаш зарур.

Загрузка...