Электроэнцефалография

Электроэнцефалография [электро… ва юн. enkephalos – бош мия ва …графия] – бош мия фаолиятини текшириш усули; бош миянинг биоэлектрик фаоллигини электроэнцефлограф воситасида ёзиб олиш. Бош мияда содир бўладиган биоэлектрик фаол ҳаракатларни ёзиб олиш мумкинлиги ва уни клиник аҳамиятини илк марта немис психиатри Ганс Бергер аниқлаган (1929).

Электроэнцефалографиядан тадқиқот ва диагностика мақсадларида фойдаланилади.

Мия ҳам ўз фаолиятида, худди бошқа аъзо ва тўқималар сингари, жуда кичик электр юритувчи куч (э. ю. к.) ҳосил қилиб туради. Уни электроэнцефалографда қайд этиш мумкин. Бунинг учун текширилаётган одам бошига пластинкасимон электродлар қўйилиб, улар аппаратга уланади, аппарат миянинг биопотециалларини ёзиб боради.

Бемор бошига электродларни ўрнатиш схемаси турлича, энг кулайи бу Юинг усули бўлиб, унда 12 электрод ишлатилади. Ҳар хил частотали тўлқинлар, турли фаза ва амплитдаларни акс эттирувчи эгри чизиқ – электроэцефалограмма (ЭЭГ) миянинг мураккаб тузилишидаги хусусиятлар, бош мия пўстлоғидаги нейрон ва синапслартнг функционал ҳолатига қараб ҳар хил кўринишда бўлади. Электроэнцефалография мияни нафақат физиологик, балки патологик ҳолатларни ҳам қайд қилиши мумкин.

Замонавий электроэнцефалография аппаратлари кўп каналли (кўп тармоқли) бўлиб, унинг ҳар бир канали мустақил кучайтириш, филтрлаш блоки (кераксиз тўлқинларда!! тозалаш учун ва бошқа(лар)), бош миянинг барча қисмларидан керагини танлаш учун тўплаш (коммутатор) блоки ва ўзиёзар (сиёхли) ғалтакли гальванометр билан таъминланган.

Ҳоз. электроэнцефалограф аппаратлари 8-24, баъзан 32 каналли бўлиб, клиник дианостикада 8 ёки 16 каналлигидан фойдаланилади; текширув ўтказиладиган хона ёруғ ва твушдан ҳимояланган, текширувчи ёки беморга ҳеч қандай таъсиротлар халал бермайдиган бўлиши керак. Шунингдек, уни бемор (мижоз) та мутлақо безарар ва оғриқсиз эканлиги ҳам тушунтирилиши лозим.

Маълумки бош мия биопотенциаллари жуда кичик, шу боис уни ёзиб олишда кучли электрон кучайтиргич (усилитель) зарур бўлади.

Электроэнцефалографияни монополяр ва биополяр усулларда ёзиш ҳамда уни хоҳлаган комбинацияда амалга ошириш мумкин.

Электроэнцефалография жараёнида турли функционал кўзғотиш усулларини қўллаш мумкин, бу сунъий кўзғотиш бош мияни фаоллаштириб, айрим юзага чиқмаётган «тўлқинларни» жонлантиради, бу «чақирилган» электротўлкинлар орқали тегишли касалликни аникласа бўлади.

Электроэнцефалография ёзиш пайтида беморни ёши, умумий аҳволи ҳамда касалликнинг келиб чиқиши ва бошқа(лар) кўпгина ҳолатларга аҳамият бериш лозим. Электроэнцефалография шифокорга муҳим маълумот беришига қарамай, уни барча клиник текширишларга қўшимча диагностика усули деб караш мумкин.

Загрузка...