Мия – 1) одам ва ҳайвонлар нерв тизимининг марказий бўлими, мия организмнинг энг мураккаб ҳаётий фаолиятлари ва муҳит ўзаро муносабатларининг бошқарилишини таъминлайди. Умуртқасиз ҳайвонларда мия кўндаланг ва бўлама туташтиргичлар орқали ўзаро туташган нерв ҳужайралари тўплами – нерв тугунлари (ганглийлар)цан иборат. Ҳайкали чувалчанглар, тубан моллюскалар ва бўғимоёқлиларда нерв тугунлари қорин нерв занжирини ҳосил қилади. Бу ҳайвонларнинг кўпчилигида қорин нерв занжирининг ҳалқум усти ва ҳалқум ости нерв тугунлари кучли ривожланган бўлиб, бош мия дейилади. Мия қаттиқ, ўргимчак уясисимон ва томирли парда билан қопланган. Бўғимоёқлилар ва бошоёқли моллюскаларнинг ҳалқум усти нерв тугунлари 2-3 бўлимдан ташкил топган. Тубан хордали ҳайвонлар мияси найсимон, алоҳида қисмларга бўлинмаган. Умуртқали ҳайвонлар ва одам мияси бош ҳамда орқа миядан иборат. Эволюция жараёнида бош мия олдинги, ўрта ва кейинги ёки ромбсимон мияни, бундан кейинги ривожланиш давомида олдинги М. охирги ва оралиқ М. ни, ромбсимон М. орқа ва узунчоқ мияни ҳосил қилади. Бир қанча умуртқалиларда охирги мия (Мия катта ярим шарлари) кучли ривожланади. Сут эмизувчлар ва Одамда аъзолар фаолиятини бошқарувчи сифатида М. катта ярим шарлари пўстлоғи шаклланади. Охирги М. нинг остки юзасида 2 та ҳидлаш пиёзчаси жойлашган. Оралиқ М. да кўриш бўртиклари ва 2 та ўсимта: устки эпфиз ва пастки гипофиз ҳосил бўлади. Ўрта М. тубан умуртқалиларда яхши ривожланган. Юксак умуртқалиларнинг ўрта М. сида кўриш, эшитиш ва мувозанат аъзолари билан боғланган 4 тепалик шаклланади. Балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушларда ромбсимон М. миячадан иборат. Сут эмизувчиларда ромбсимон М. нинг пастки қисмида Вароли кўприги ҳосил бўлади. Узунчоқ М. ҳамма ҳайвонларда бир хилда тузилган; орқа М. унинг бевосита давоми ҳисобланади. Умуртқали ҳайвонлар М. си М. дўсти билан қопланган. Мия дўстлари оралиғида орқа М. суюқлиги (ликвор) бўлади. М. Одамда тафаккур аъзоси ҳисобланади; 2) одам ва умуртқали ҳайвонлар сулги бўшлиқларини тўлдириб турадиган тўқима (кўмик).
[addtoany]