Электрокардиограмма [электро., кадио… ва грамма] (ЭКГ) – юрак мушаги ишлётганда ҳосил бўлган электр импульслари ёзиб олинган эгри чизиқ. Электрокардиограмма электрокардиограф ёрдамида қоғозга ёки фотоплёнкага туширилади. Бутун танага тарқатувчи юрак токлари (ҳаракат токлари) ЭКГси тананинг турли қисмлари (кўкрак қафаси, қўл ва оёқлар)га ўрнатилган ва электрокардиографга уланган электродлар билан ёзиб олинади. Ҳоз. замон тиббий техника ютуқлари текширилаётган одам анча узоқ масофада бўлса ҳам теле ёки радиоузаткичлар ёрдамида ЭКГни ёзиб олиш имкониятига эга.
Бундай усуллар оғир жисмоний синовларда, спортчилар, космонавтлар ва бошқа(лар)нинг юрак фаолиятини кузатиш имкониятини беради.
Соғлом одамлар ЭКГси тана тузилиши, ёши ва бошқа(лар)га боғлиқ. Аммо нормал ЭКГда ҳар доим юрак мушагининг кетма-кет қўзғалишни акс эттирувчи тишчалар ва интерваллар (оралиқлар)ни фарқ қилиш мумкин. Турли касалликларда ЭКГ тишчаларининг ўлчами, оралиқлари ва йўналиши, интерваллар (сементлар)нинг давом этиши ҳамда жойлашиши анчагина ўзгаради. ЭКГ ёрдамида юрак ритмнинг турли ўзгаришлари, Юракнинг ишемик касаллиги, миокард инфарктиттг характери ва босқичлари аниқланади. ЭКГ юрак касалликларини диагностика қилишда бошқа усуллардан самарлироқ ҳисобланади.
[addtoany]