Эмболия [юн. embolos – тикин] – қон томирларига эмболлар, яъни қон оқими билан келган заррача (қон куйкаси ва ҳ. к.)нинг тикилиб қолиши. Кўпроқ мия томирлари тромбоэмблия билан зарарланади. Ёғ, ҳаво, газ, бактериал ва бошқа(лар) эмболия фарқланади. Ёғ эмболияси йирик суяклар сиганда ёки илик яллиғланганда қон томирлари йўлига ёғ томчилари тушишидан, газ Э. си қон таркибидаги газнинг қондан ажралиб чиқиши натижасида рўй беради. Бактериал Э. да бактерия ёки замбуруғлар тўплами Томирлар йўлига тикилиб қолади. Ички аъзолар ва ҳаракат аъзолари Э. сида қон айланиши бузилади, бу инфаркт, гангрена ва бошқа(лар) касалликларга олиб келади. Эмболия ўпка, бронхлар травматик жароҳаланганда ҳам юзага келади. Ўпка артерияси, Томирлар, мия, юрак Э. си ўлимга сабаб бўлиши мумкин.
[addtoany]