Ўпка

Ўпка – одам, қуруқликда яшовчи ҳайвонлар ва баъзи балиқларнинг ҳаводан нафас олиш аъзоси. Ўпка айрим моллюскалар (қуруқликда ва чучук сувда яшовчи қориноёқлилар), бўғимоёқлилар (чаёнлар), балиқлар (икки хил нафас олувчилар, панжақанотлилар, кўпканотлилар), қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар ва Одамда қон билан нафас олинган ҳаво ўртасида газ алмашинувини амалга оширади. Икки хил нафас олувчи балиқлар ўпкаси катакларга бўлинган, кўп қанотлиларда – силлиқ деворли хатачадан иборат. Қуруқликдаги умуртқалилар ўпкаси қадимги панжақанотли балиқлар ҳалқми қорин қисми деворининг бўртиб чиқиши туфайли ҳосил бўлган. Сувда ва қуруқликда яшовчилар ўпкаси силлиқ деворли халтасимон, деворида бурмалари бор. Судралиб юрувчилар ўпкаси ҳам халтасимон, лекин ички қисми жуда кўп тўсиқ ва бурмали. Қушлар ўпкаси ғовак. Сут эмизувчилар Ў. ойдаги бронхларнинг шохланган учки қисмида жуда майда пуфакчалар – альвеолалар бўлади; Ў. деворлари капилляр қон томирлари тўри билан қопланган. Ўпкага ҳаво нафас йўллари (бўғиз, кекирдак, бронхлар) орқали ўтади.

Одамда Ў. бир жуфт бўлиб, кўкрак кафсининг икки томонида жойлашган. У ялтироқ юпқа парда – плевра билан зич ўралган, шакли конусга ўхшаш; плевра бўшлиғидаги озгина суюқлик нафас олганда У. нинг эркин ҳаракатини таъминлайди. Пастки юзаси ёки асоси ботиқ бўлиб, кўкрак бўшлиғини қорин бўшлиғидан ажратиб турадиган тўсиқ – мушак дан иборат диафрамага такалиб туради. У. нинг уни ўмров сулги устидан 2-3 см кўтарилиб, бўйиннинг пастки қисмига кириб боради. Қовурғаларга тақалган юзаси қавариқ бўлади. Ички юзаси ботиқ бўлиб, юракка ва кўкс оралиғидаги бошқа аъзоларга тақалади; бош бронх ва У. артериал шу юзадан У. га кириб, ундан иккита Ў. венаси чиқади (Ўпка дарвозаси). Ҳар бир Ў. плевра эгатчалари билан бўлакларга бўлинади; чап Ў. икки (юқори ва пастки), ўнг Ў. эса уч (юқори, ўрта ва пастки) бўлакка ажралган. Ўпка бўлаклари сегментлардан, бўлакчалардан ташкил топган (ҳар бир Ў. 10 сегментдан иборат). Сегмент ҳажми 0,5-1,0 см, пирамида шаклида тузилган сегментлар эса бўлакчалардан ташкил топган. Бу бўлакчалар бир-биридан бириктирувчи тўқимадан тузилган деворча ва қон томир билан ажралиб туради. Бўлакчалараро деворчалар нафас олишда бўлакчаларнинг ҳаракатчан бўлишини таъминлайди.

Нафас бронхиоласи ва ундан тарқалган нафас найчаси, пуфакчалари ва альвеолалар қўшилиб, узум шингили шаклидаги Ў. ларнинг структура ва функционал бирлиги – ацинус ёки альвеолалар дарахтини ташкил этади. 12-18 ацинус биргаликда Ў. бўлакчасини, бир нечта бўлакчалар қўшилиб, Ў. сегментини ҳосил қилади.

Альвеолаларнинг жуда юпқа девори ярим ўтказувчи биологик мембрана бўлиб, капилярлардаги қон билан альвеолалардаги ҳаво ўртасида шу парда орқали газлар алмашинади.

Ўпка сегментлари ўзаро қўшилиб, Ў. бўлаги ва, ниҳоят, Ў. бўлакларидан Ў. ҳосил бўлади. Ўпка ларда 800 000 ацинуслар ёки 300-500 млн альвеолалар учрайди. Уларнинг сатҳи 3100 м2 бўлади. Ўпка бронхлари ҳаво алмашиш жраёнидан ташқари, организмда, сув, туз ва хлор миқдори бир меъёрда сақланишига ҳам ёрдам беради.

Катта одамларда иккала Ў. да ўртача 4,5,0 л ҳаво бўлади. Улардан тинч нафас олиш вақтида (ҳар бир нафас олганда) фақат 500 мл ҳаво Ў. ларга кирса, чуқур нафас олганда эса 1600 мл тоза ҳаво кириб, 1600 мл карбонат ангидридга бой бўлган ҳаво чиқади. Шундай қилиб, Ў. ларда ҳаётий ҳаво сиғими ўртача 3503700 мл гала бўлади. Қолган 1300-1400 мл ҳаво эса қолдик ҳаво бўлиб, ўпкада доимо бўлади. Ўпкага симпатик ва парасимпатик нерв толалари боради. Ўпка орқали суюқлик ва баъзи газсимон маҳсулотлар ажралади. Ўпка тана ҳ-ртининг мунтазам бир меъёрда туриши ва қон ивишини тартибга солиб, организмда оқсил, ёғ ва карбонсувлар алмашинувида иштирок этади. Ўпка ҳаво орқали кирадиган бактериялардан организмни ҳимоя қилади. Ўпка касалликларидан зотилжам, ўпка эмфиземаси, сил ва Ў. ўсмаси кўпроқ учрайди.

[addtoany]