Энтерит [юн. enteron – ичак] – ингичка ичакнинг яллиғланиши. Одатда, энтерит якка ҳолда кемай, аксари ингичка ва йўғон ичакларнинг баравар яллиғланиши – энтероколит ёхуд ичак ва меъданинг бир вақтда яллиғланиши – гастроэтерит кўринишида учрайди. Ўткир ва сурункали энтерит фарқланади. Ўткир энтерит аксари ёз ва кузда (кўпроқ иссиқ вақтда) кузатилади.
Одамда, овқатдан бўладиган токсикоифекциялар (яъни бузилиб қолган гўштли таомлар, чала, хом пиширилган овқат, тоза ювмай ёйилган мева, сабзавот ва ҳ. к.), баъзи кимёвий мод далар (симоб, йод, айрим саноат заҳарлари), шунингдек, баъзи дори-дармонлардан заҳарланиш, айрим мева-чеваларнинг организмга аллергик таъсири, бадҳазм овқатларни кўп ёйиш ва бошқа(лар) ўткир энтеритга сабаб бўлади. Организмнинг қизиб кетиши ёхуд совуқ кетиши, жазирама иссикда муздек ичимликлар ичиш, ичакда гижжа бўлиши ва ҳ. к. ҳам ўткир энтерит келиб чиқишига олиб келади. Энтерит, шунингдек, баъзи юқумли касалликлар (ич терлама, паратифлар ва бошқа(лар)) оқибатида пайдо бўлиши мумкин. Ичакларнинг яллиғланиш тарзига кўра, энтеритнинг бир неча хили (катарал-фолликуляр, йирингли, ярали) фарқ қилинади. Катарал шакли кўп учрайди. Энтеритда ичак шиллиқ қавати қизариб, шишади ва унга дона-дона қон қўйилади; ичак деворидан кўп шилимшиқ ажралади, эпителиал қавати кўчиб тушади. Энтеритда тўсатдан қорин ва киндик атрофи санчиб оғрийди, қулдирайди, тез-тез (елкасига 5-10 марта) ич сўради, беморнинг кўнгли айниб, қайт қилади. Баъзан қусуққа шилимшиқ ва қон аралашади, бемор иситмлаб, иштаҳаси йўқолади, терлайди, оғзидан сув келади. Агар ингичка ичак кўпроқ зарарланган бўлса, кунига 4-7 марта ич сўради, ахлат дастлаб қуюқ, кўп, қўланса, кейин суюқ, кўпириб (баъзан ачимсиқ ҳидли) келади, ич келгандан сўнг оғриқ тўхтайди. Касаллик, аксари йўғон ичакда бўлса вақт-бевакт йўғон ичак бўйлаб оғриқ тутади, суткасига 10-15 марта ич кетади, ахлатда кўп шилимшиқ, баъзан қон бўлади. Энтеритда кўп қусиш ва ич кетиши туфайли организм сувсизланади (беморнинг териси қуруқшайди, оғзи қуриб, ҳидланади, тили карашланиб, лалари қовжирайди, корни дам бўлади ва ҳ. к.), юрак фаолияти сусаяди, қон босими ва тана ҳарорати пасайиб, беморнинг ранги кетади, кўзлари киртаяди; оғирроқ ҳолларда оёқ-қўллари музлаб, тортишиб-тортишиб туради. Ўткир энтерит, тўла ва тўғри даволанса бемор соғайиб кетади. Акс ҳолда, сурункали тус олади. Сурункали энтеритнинг келиб чиқиш сабаблари ўткир энтерит никга ўхшаш. Шунингдек, бу энтерит баъзан меъда, ўт коди, жигар ёки меъда ости бези касалликларида ичак деворининг зарарланиши ёки овқатда витаминлар танқислиги ва бошқа(лар) оқибатида пайдо бўлади. Бунда ингичка ва йўғон ичаклар деворининг ҳамма қатлами шикастланади; ичак деворининг сўриш ва ҳаракат фаолияти бузилади. Сурункали Э. гоҳ зўрикиб, гоҳ босилади.
Даво беморнинг умумий аҳволи ва касаллик белгиларига қараб тайинланади. Сурункали Э. ни даволашда, асосан, парҳез ва вақтида қатъий режим билан овқатланиш яхши фойда беради. Ошловчи моддалар тутган (беҳи, нок ва ҳ. к.) мевалар сувидан ичиб туриш, касаллик зўрикканда юмшоқ таомлар ёйиш, витаминлар қабул қилиш тавсия этилади.
Олдини олиш: доим озиқ-овқатларни яхшилаб пишириб ёйиш, тўғри овқатланиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, пашаларни кириш ва ҳ. к. дан иборат.
[addtoany]