Энтеровируслар

Энтеровируслар (ичак вируслари) – одам ва умуртқали ҳайвонларнинг меъда-ичак йўлида бўладиган, ўзида РНК (рибонукпеин кислоталар) сақлайдиган вируслар туркуми. Ичак, марказий нерв тизими, юрак ва бошқа(лар) аъзоларнинг зарарланиши билан кечадиган турли касалликларга сабаб бўлади. Энтеровирусларга полиомиелит вируси, Коксаки вируслари ва экховируслар киради. Энтеровирусларнинг янги турлари (масалан, энтеровируслар-70, одамнинг кўз конъюнктивасини зарарлайди) кашф этилган. Энтеровируслар ташқи муҳитда узоқ вақт яшаш қобилиятини сақлайди, кислотага чидамли.

Загрузка...