Ичак

Ичак – одам ва ҳайвонларда овқат ҳазм қилиш тизимининг бир бўлими; ҳазм йўли блимларга ажралган организмларда (ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, барча умуртқалиларда, жумладан, одам ҳам) ҳазм йўлининг меъдадан кейин келадиган қисми. Асосан, сут эмизувчилар ичаги мураккаб тузилган. Одам ичак анчагина узун, 4,5-9 м та етади. У, асосан, қорин бўшлиғи ва қисман кичик чанокда жойлашган.

Ичакда овқат узлуксиз ҳаракатланиб ҳазм бўлади, озиқ моддалар қонга сўрилади, ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари нажасга айланади. Бу аъзо девори, асосан, 3 қават. Ички қавашиллиқ парда, ундаги ҳазм безларидан ҳазм шираси ва шилимшиқ чиқади; шу парда орқали озиқ моддалар қонга сўрилади; бу парда касаллик микробларига ҳалокатли таъсир эта олади. Ичак деворидаги айрим лимфа тугунлари ва уларнинг тўпламлари ҳам микроблардан ҳимоя қилиш вазифасини ўтайди. Ўрта қаваҳалқа шаклида (ички) ва узунасига (ташқи) ётган силлиқ мушаклардан иборат, улар тўлқин шаклида ҳалқасимон қисқариб (қ. Перистальтика), овқатнинг аралашишига, ҳазм ширасни шимишига ва орқа чиқарув тешигига томон сурилишига ёрдам беради. Аъзо безларидан шира чиқишини ва перистальтикани ичак деворидаги нерв аппарати тартибга солади; овқатнинг нормал кимёвий таркиби ҳийла ўзгарганда ва айниқса, ичакка зарарли моддалар тушганда ичак секрецияси ва перистальтикаси ўзгариб, зарарли моддаларнинг суюлишига ва тезрочиқарилишига ёрдам беради. Ташқи сероз қават – қорин пардаси ичак қовузлоқларининг сирғанишини осонлаштиради. Қорин пардасидан ҳосил бўлган ичактутқич ёрдамида ичак қориннинг орқа деворига ёпишиб туради (Ичакнинг баъзи қисмлари бундан мустасно).

Одамда И. анча узун бўлиб, 2 қисм: ингичка ичак ва аргон ичакдан иборат. Одам ичаги қорин бўшлиғи ва кичик чаноқни тўлдириб туради, жигар ва меъдадан пастда ётади. Олдинги томондан аъзони катта чарви беркитиб туради. Ичак деворлари қон ва лимфа томирлари, лимфа элементлари, безчалар ҳамда нервларга бой. Бу аъзо фаолияти нерв ва гуморал механизмлар (қ. Нейро-гуморал регуляция) орқали бошқарилади. Одам ва кўпгина ҳайвонлар И. да турли Микроорганизмлар (ичак флораси) бўлади. Ушбу аъзо касалликларидан аппендицит, колит, протит, энтерит, энтероколит, ичак бурилиши ва И. ўсмаси кўпроқ учрайди.