Энцефалит [юн. encephalos – бош мия] – бош .миянинг яллиғланиши (ҳ-рат кўтарилиши, бош оғриши, фалажлар, эс-ҳуш бузилиши ва ҳ. к.), шикастланиш, заҳарли моддалар (қўрғошин, бензин ва бошқа(лар)), касаллик туширувчи Микроорганизмлар таъсирида юзага келади. Бирламчи ва иккиламчи энцефалит фарқ қилинади. Бирламчи энцефалит, одатда, вирусли касаллик ҳисобланади ва маълум шароитларда эпидемияга ўхшаб тарқалади. Кўпчилик бирламчи энцефалит маълум бир жойга хос бўлиб, қўзғатувчисининг биология хусусиятларига кўра касаллик маълум фаслларда пайдо бўлади. Бирламчи Эта чивин ва каналар орқали тарқаладиган, шунингдек, энтеровирусли, шикастланиш ва кимёвий агентлар билан боғлик энцефалит ҳам киради.
Иккиламчи энцефалит баъзи инфекцион касалликлар (грипп, қизамиқ, қизилча ва бошқа(лар)) натижасида келиб чиқади.
Каналар юктирадиган энцефалит манбаи кемиручилар, қорамол, кўй, эчкилар ва баъзи қушладир. Энцефалит билан касалланган ҳайвон қонини сўрган кана Эта қарши эмланмаган одамни чакиши оқибатида касаллик юкади. Энтеровирусли Э. да бемор ёки вирус ташувчи инфекция манбаи бўлади. Касаллик ифлосланган овқат маҳсулотлари, сув ва беморнинг қўли орқали тарқалади.
Бош миянинг яллиғланиши тана ҳароратнинг кўтарилиши, дармонсизлик, тинка кўриши, уйқу босиши, бош оғриши, қусиш ва бошқа(лар), шунингдек, оғир шаклларида онг бузилиши, алахлаш, тутқаноқ тутиши ва бошқа(лар) кузатилади. Энцефалитнинг турига қараб касаллик белгилари турлича кечади (ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бор). Касалликнинг оғир-енгиллиги ва шаклига қараб бемор бутунлай тузалиб кетиши ёки бирор асорат (оёқ-қўлларнинг дармонсизлик, фалаж, тутқаноқ тутиши) қолиши мумкин.
Олдини олиш учун Э. билан зарарланиш гмони бўлган жойларда ишлайдиган кишилар (ўрмон ишчилари, овчилар, геологик қидирув ходимлари ва бошқа(лар))ни Э. га қарши эмлаш, шунингдек, чивин ва каналардан сақланиш учун махсус коржома кийиш, юзига тўр ниқоб тутиш зарур. Иккиламчи Э. нинг олдини олиш юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва даволашдан иборат.
[addtoany]