Эпидемия

Эпидемия [эли… ва юн. demos – халқ] – инфекцион касалликларнинг маълум ҳудудда, одатдагидан кўп тарқалиши. Эндемия эпидемияси ва пандемия эпидемияси фарқланади. Инфекция манбаи

(касаллик қўзғатувчиси билан зарарланган одам ёки ҳайвон), Қўзгатувчининг юқиш сабаблари, шунингдек, организмнинг мазкур касалликка берилувчанлиги узоқ вақт сакланганда эпидемия вужудга келади ва давом этади. Бунда тез касаллик ўчоғини топиб, атрофидаги аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг беморлардан соғлом одамларга ўтиш йўлларини бартараф этиш (масалан, ўлат эпидемиясида кемирувчиларни йўқотиш, беморларни ажратиб қўйиш) ва касалликка берилувчан кишиларни эмлаш чоралари кўрилади.

Загрузка...