Эпифиз

Эпифиз [юн. epiphysis – ортиқ, дўмбоқ] – 1) миянинг юқори қисмидаги ўсимта, «ғудасимон без». Одам ва умуртқали ҳайвонлар оралиқ миясининг юқори юзасида жойлашган. Эпифиз, асосан, ёш шахсларда яхши ривожланган. Экспериментал ва клиник кузатишлар эпифизнинг олиб ташланиши ёки структурасининг ўзгариши эрта жинсий етилишга ва анормал ўсишга сабаб бўлишини кўрсатади; 2) узун найсимон суякларнинг бўғим учлари.

[addtoany]