Эпилепсия

Эпилепсия [юн. epilepsia – тутаман], тутқаноқ, қуёнчиқ – бош миянинг сурункали касаллиги; кўпинча, тиришиш, ҳушдан кетиш, бемор шахсининг ўзгариши, айрим ҳолларда ақлий кобилиятнинг сусайиб бориши билан кечади (феъл-атвор ўзгарувчан, сержаҳл, гинахон бўлиб қолади ва ҳ. к.). Бош миянинг тутқаноқ тугашига нисбатан туғма ёки Турмушда орттирилган ўта мойиллиги, шунингдек, наслий туғма нуқсонлар, бош ва орқа миянинг юқумли касалликлари, жароҳатлари, туғруқ чоғидаги нохушликлар, эндокрин омиллар, ногаҳон қўрқув ва ҳ. к. Эпилепсияга сабаб бўлади. Эпилепсия мустақил касаллик (генуин эпилепсия) ёки симптматик (бош миянинг яллиғланиши, ўсмаси, шикастланиши ва бошқа(лар) оқибатида) бўлиши мумкин. Эпилепсия кўп учрайди. Аксари болалик ва ўсмирлик даврида, баъзан кексайганда ҳам кузатилади. Катта ва кичик тутқаноқлар эпилепсиянинг асосий бегисидир. Кўпинча, ҳеч бир сабабсиз, баъзан қаттиқ ҳаяжон, ҳориш ва бошқа(лар)дан сўнг тутқаноқ тутади. Аксари тутқаноқ тугашидан аввал бемор кайфияти ўзгаради; серзарда ёки маъюс бўлади, боши оғрийди, ланж тортади. Баъзан ҳеч қандай белгисиз, шунингдек, уйқуда ҳам тутқаноқ тутади. Деярли кўпчилик ҳолларда бевосита тутқаноқ тугашидан олдин бир неча секунд давомида ўткир руҳий ҳолат – аура (юн. aura – «шабада эсиши») юз беради. Бунда бемор ўзини ёмон ҳис қилади, боши айланади, эти увишади ва ҳ. к. Шунингдек, бемор кўзига даҳшатли манзаралар кўриниши, бурнига қўланса, куюнди ҳидлар келиши, шовқин-срон эшитилиши ва аччиқ, шўр таъм сезилиши мумкин. Баъзида бемор бу вақтда бир хилдаги ҳаракатларни такрорлайверади; масалан, оғзини чапиллатаверади, олдида турган нарсани йигверади ёхуд бир жойда тир айланади, ўз-ўзидан югуриб кетади ва бошқа(лар) Аурадан сўнг кучли тутқаноқ тутади. Бемор ҳушдан кетиб йиқилади, сўнг танасининг барча мушаклари қисқариб (тоник талваса) қўл-оёқлари чўзилади ёки бкилганича қотиб қолади, жағларини маҳкам қисиб олади (бунда бемор, кўпинча, тилини ташлаб олади). Нафас мушакларининг қисқариши туфайли бемор кўкариб (айниқса, юзи) кетади, кўз соккалари орқага тортиб, қорачиғи кенгаяди ва нурдан таъсирланмайди. Бир неча секунддан сўнг бу ҳолат тана мушакларининг ритмик қисқариши (клоник талваса) билан алмашинади. Бунда бемор бошини ётган еридаги нарсаларга уради, оғзидан кўпик чиқади, 1-2 минутдан кейин аста-секин тиришиш тугаб, бемор нафас ола бошлайди, ранги ўзига келади. Лекин бу вақтда у йиқилгандаги шикастлар оғриғини сезмайди, чакирса эшитмайди; кўпинча, ўзига келмай туриб чуқур уйкуга кетади. Уйғонганидан сўнг ҳеч нарсани хотирлай олмайди; дармонсизлиги, шикастланганлигдан тутқаноқ тутганини билади. Кичик тутқаноқ, одатда, талвасаси ёки камроқ талваса (болаларда) билан ўтиб, бир неча секундда тугайди. Бунда аксарият бемор бир лаҳза эс-ҳушини йўқотиб (масалан, юрган бўлса бирдан туриб колади, гапираётган бўлса сўз ўртасида тўхтайди ва бошқа(лар)), яна ўзига келиши мумкин. Эпилепсияда кичик тутқноклардан ташкари талвасасиз фақат руҳий ўзгаришлар – эпилепсия эквивалентлари ҳам кузатилади. Айрим вақтларда улар аура каби кўпроқ қисқа муддатли руҳий ҳолатлар тарзида ўтади. Бунда бемор ҳаёт воқелигини идрок этолмай қолади. Эпилепсияда (айниқса, генуин эпилепсия да) секин-аста бемор шахси (характери) ўзгариб, ақлий қобилияти сусайиб боради, яъни эпилепсияга хос эси пастлик кузатилади, бунда бемор тўсатдан бажараётган ишини бошқа мақсадсиз томонга йўналтиради, масалан, ишдан уйга қайтаётиб бошқа жойга кетиб қолади, бирор хат ёзаётган бўлса, унинг мазмунини (шаклини) бузиб юборади ва ҳ. к. Бемор бир мавзудан иккинчисига, бир машғлотдан бошқасига ўтишга кийналади, қизиқиш доираси тор, атрофдагиларга кек саклайдиган, қасоскор, ичи қора ёки адолатгўй, насиҳатгўй, бошқалари ҳаддан ташкари саришта, мулойим бўлиб қолади.

Генуин эпилепсия сурункали кечиб, авж олиб боради, бунда катта тутқаноқлар 1 йилда 1-2 марта ёки бир кунда бир неча марта кетма-кет тутади, баъзан (яъни кетма-кет тутганда) мияга қон қўйилиши ёки мия ва ўпканинг шишиши, асфиксия, оғир ҳолларда ўлим юз бериши мумкин.

Давоси: қатъий кун тартиби, парҳез, меҳнат билан даволаш ва врач тавсия этган дри-дармонлардан иборат.

Эпилепсияси бор беморлар психо-неврологик дипансерлар назоратига олинади.

Загрузка...