Эритродермия

Эритродермия [юн. erythros – қизил ва derma – тери] – бутун тана териси ёки кўпгина қисмининг яллиғланиши (кизариши, шишиши, пўст ташлаши, кипикланиши, кичишиши) билан кечадиган касаллик. Мустақил касаллик сифатида пайдо бўладиган бирламчи эритродермия (масалан, Риттер эксфолиатив дерматити), шунингдек, экзема, псориаз ва бошқа(лар) тери касалликлари ёки умумий касалликлар (замбуруғли микоз, қон касалликлари) туфайли вужудга келадиган иккиламчи эритродермия фарқ қилинади. Касаллик ўткир, ўртача ўткир ва сурункали кечади.

Даволаш эритродермияга сабаб бўлган омилни бартараф этиш ва касаллик белгиларига караб дори-дармонлар буюришдан иборат.