Эритроцитлар [юн. erythros-кизил ва cytus-ҳужайра] – қизил қон таначалари, қоннинг шаклли элементлари; таркибидаги гемоглобин қонга қизил тус беради. Эритроцитлар, асосан, организм билан атроф муҳит ўртасидаги газлар алмашинувини, яъни нафас олишни таъминлайди. Кислородни ўпкадан организмнинг барча тўқималарига етказиб беради. Эритроцитлар қоннинг бошқа вазифаларида ҳам иштирок этади.
Одам Э. ининг диаметри 7-8 мк, қалинлиги 2-2,5 мк, икки томони ботиқ, юмалоқ, ядросиз ҳужайралардир. Кўмикнинг миелоид тўқималарида ҳосил бўлади. Соғлом одамнинг 1 млк қонида 4—5 млн. эритроцит бор; эркаклар қонининг 1 млк да 4,5-5 млн., аёллар қонининг I млк да эса 4-4,5 млн. Эритроцитлар бўлади. Эритроцитлар миқдори ҳамиша бир хил турмайди, баъзи физиологик шароитларда, жисмоний иш вақтида, баланд жойларга чикилганда, шунингдек, айрим касалликларда улар миқдори ўзгаради. Эритроцитлар миқдорининг ортиб кетиши эритроцитоз, камайиб кетиши эса эритропения деб аталади.
[addtoany]