Фаллопий найи

Фаллопий найи, бачадон найи, тухум йўли – аёлларнинг найсимон жуфт аъзоси. Итальян шифокори Г. Фаллопий (1523-1562) номидан олинган. Тухумдонда етилган тухум ҳужайра шу найлардан бачадонга ўтади. Фаллопий найилари бир уни билан бачадонга туташса, иккинчи учи тухумдон ёнида қорин бўшлигига очилади ва шу тариқа тухумдоннинг чиқариш йўли бўлиб ҳисобланади (яна қ. Жинсий аъзолар).

[addtoany]