Жинсий аъзолар

Жинсий аъзолар – кўпайиш аъзолари. Одамда жинсий аъзолар ички ва ташқи турларга бўлинади: ички жинсий аъзолар (эркакларда бир жуфт мояк, органлари билан, уруғ чиқариш йўллари, уруғ пуфакчалари ва простата бези; аёлларда тухумдон, бачадон, унинг найлари ва кин), асосан, кичик чанокда жойлашган; ташқи жинсий аъзолар [эркакларда эрлик олати билан ёрғоқ, аёлларда катта ва кичик жинсий (уятли) лаблар, қин дахдизи, клитор, қиялик пардаси ва Бартолин безлари] қов бирлашмаси (симфиз) тагида жойлашган. Ёрғокда турадиган бир жуфт аъзо – мояк эркак жинсий ҳужайралари (сперматозоидлар)ни етиштириб чиқаради. Моякнинг орқа чеккасга мояк ортиғи тақалиб туради. Мояк ортиғининг думидан уруғ чиқариш йўли бошланади. Бу йўл уруғ тизимчаси таркибида чов канали орқали кичик чаноққа киради ва қовуқ тубига етиб бориб, кенгаяди (уруғ чиқариш йўлининг ампуласи). Ампуланинг охирги қисми уруғ пфакчасининг йўлига қўшилиб, уруғ отиш йўлига айланади. Бу йўл простата безини тешиб ўтиб, сийдик чиқариш канали (уретра)нинг простатик қисмига очилади. Уруғ пуфакчасида уруғ йиғилиб туради. Эрлик олади (закар) иккита ғорсимон тана билан битта ғовак танадан тузилган. Ғовак тананинг охирги қисми кенгайиб, одат бошчасини ҳосил қилади. Ғовак тана ичидан уретра (сийдик чиқариш канали) ўтади, у одат бошчасига очилади. Эрлик олади соҳасида тери йиғилиб, бурмаланади (чекка кертмак). Ғорсимон тана тўқимасида веноз қон бўлади: жинсий қўзғалишда шу танага қон шиддат билан келиб, эрекция рўй беради.

Аёллар жинсий бези – тухумдоннинт пўстлоқ ва мағиз (мия) қавати бор. Пўстлоқ каватда жуда кичик ва секин-аста катталашиб етиладиган Грааф пуфакчалари туради. Ҳар қайси пуфакчада 28 кунда биттадан жинсий ҳужайра – тухум ётилади. У бачадон найлари орқали бачадонга келади. Бачадон бўйин билан ташқи жинсий аъзолар ўртасидаги канал – киннинг устки қисмига бачадон бўйин кириб туради, қин тешиги эса жинсий лаблар орасидан ташқарига очилади. Кичик жинсий лаб тубининг икки томонида ғорсимон тана бор, унинг орқа учи тагидаги жуфт безлар (Бартолин безлари) дан ишланиб чиқадиган секрет кичик жинсий лаб билан қин дахлизи шиллиқ пардасини намлаб туради. Клитор эркак олади каби ғорсимон танадан тузилган, қон Томирлар ва нервлага бой, терисида нерв охирлари кўп бўлиб, у жинсий ҳис аъзосидир. Қин дахлизи – олдинги томондан клитор, орқа томондан катта жинсий лабларнинг орқадаги битишмаси, икки ён томондан кичик жинсий лабларнинг ички юзаси билан чегараланган. Қин дахдизига сийдик чиқариш канали (уретра) очилади. Уретранинг бўйи аёлларда 3-4 см, эни ўзгарувчан, канали осон чўзилади. Қиз болаларда қин тешиги юпқа парда (қизлик пардаси) билан бекилиб туради. Парда ўртасида кичкина тешик бор (яна қ. Балоғатга етиш, Жинсий гигиена).