Фасциялар

Фасциялар [лот. fascia – боғлов] – ҳар бир мушакни ўраб турадиган бириктирувчи тўқимадан иборат парда. Одам ва ҳайвонларнинг аъзолари, нерв, қон томирларини ўраб, мушаклар учун фасциал ғилоф ҳосил қилади. Таянч ва трофик вазифаларни бажаради. Фасциялар бир мушакни иккинчи мушакдан ажратиб, ҳар қайси мушакнинг алоҳида қисқаришини таъминлайди. Фасциялар, одатда, қаватма-қават мушакларни ўраб туради. Шу боис улар жойлашган ўрнига қараб чуқур, ўрта ва юза ёки тери ости Ф. ига ажратилади. Юза ёки тери ости Ф. тери ости ёғ қаватида жойлашиб, одамларда Қўл-оёқ кафт терисининг остида, бошнинг сочли қисмида апоневрозлар ҳосил қилади. Фасциялар қон томирлари ва нервларга бой. Фасциялар тиббиёт амалиётида катта аҳамиятга эга.

[addtoany]