Фобиялар

Фобиялар – бемор миясига ўрнашиб қолган қўрқув, ваҳима; киши руҳиятининг бузилиш ҳолати. Кўпчилик руҳий касалликлар (масалан, шизофрения)да бошланғич белги, неврозлар ҳамда психастенияштт асосий белгиси ҳисобланади. Қўрқув ва ваҳима ҳисси бемор сезги ҳамда хатти-ҳаракатларида кўринади. Фобиялар мазмуни жиҳатидан турлича бўлади. Агарофобияда киши якка ўзи кўча ва майдонларни кесиб ўтишдан чўчийди. Айхмофобия – пичоқ, қайчи, тўғнағич ва бошқа(лар) ўткир асбоблардан (худди танасига қадаладиганидек) қўрқиш; нозофобия – айрим тузалмайдиган касалликка чалиниш ёки уни юктиришдан қўрқиш (сифолофобия – захмдан, канцерофобия – ракдан); танатофобия – ўлимдан ваҳималаниш; клаустобия – одам гавжум жойлар ва транспортда юришдан қўрқиш; монофибия – ёлғизликдан, якка қолишдан ваҳимага тушиш; эрейтофобоя – қизариб кетиш, уялиш ва ҳ. к. Фобияларда бемор доим кўнгли ғаш, паришонхотир бўлиб, тушкунликка тушади, кўпинча, қўрқув таъсирида ўзини ҳимоя қилаётгандек бемаъни хатти-ҳаракатлар (масалан, касаллик юкмаслиги учун ўзини ҳаддан зиёд озода тутиш, вақт-бевакт қўл ювавериш ва бошқа(лар))га одатланади. Қаттиқ чарчаш, қўрқиш, руҳий изтироб ва бошқа(лар) натижасида соғлом кишиларда хам баъзан вақтинчалик фобиялар кузатилади, лекин бу ҳолат салбий омиллар йўколганидан кейин ўтиб кетади.

Загрузка...