Тромб [юн. thrombos – лахта] – организм тириклигида томир ёки юрак бўшлиғида ивиб қолган қон. Қон кетиши натижасида томирдан ташқаридаги қон лахтаси ва лимфа томирларида лимфанинг ивиб қолиши ҳам тромб дейилади. Тромб ҳосил бўлиши тромбоцитлар агглютинацияси, фибриноген коагуляцияси, эритроцитлар агглютинацияси ва қон плазмаси оқсиллари прципитацияси каби босқичлардан иборат. Оқ, қизил, аралаш ва гиалин тромб ажратилади. Оқ тромб тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан таркиб топиб, қон тез оқишида (аксари артерида) секин ҳосил бўлади. Қизил тромб, асосан, эритроцитлар (камроқ лейкоцитлар)дан иборат, секин қон оқишида (кўпроқ Венада) тез юзага келади. Қизил ва оқ Т. нинг кат-қат араламасидан тузилган, юзаси гофрирли аралаш Т. кўп учрайди. Гиалин Т. томир капиллярларида вужудга келиб, гомогенлашган оқсил массасдан таркиб топган. Томир девори Т. и (томир деворида ҳосил бўлиб, аммо унинг бўшлиғини беркитмаган) ва тиқилган Т. (томир бўшлиғини беркитиб кўйган Т.) бўлади. Томир девори Т. и эндокардит, юрак нуқсонлари ва бошқа(лар)да, аксари юракда, атеросклерозда йирик артерияларда, тромбофлебитда вена томирларида вужудга келади. Бу хил Т. катталашса (тиқилган Т.) томир бўшлиғини беркитиб қўяди. Димланиш Т. и (томирда қон димланиб қолишидан келиб чиқади, кўпроқ юрак фаолияти етишмовчилгида учрайди) ва томир бўшлигига қараб тез ўсадиган Т. ҳам бор. Тромб сўрилиши ёхуд бириктирувчи тўқимага қўшилиб кетиши, йиринлаб, сепсисга олиб келиши мумкин.
[addtoany]