Ҳамшира

Ҳамшира – ўрта маълумотли тиббиёт ходими. Даволаш-профилактика муассасаларида ҳамшира врач ёрдамчиси бўлиб, у билан ҳамкорликда иш олиб боради. Ҳамшира беморларни парвариш қилиш, ҳароратни ўлчаш, дори тарқатиш, даволаш муолажалари (компресс, горчичник қўйиш ва ҳ. к.) ва бошқа(лар) вазифаларни бажаради. Ҳамширалар турли тиббиёт муассасалари (касалхона, поликлиника, диспансер, санаторий ва бошқа(лар))да, шунингдек, ясли ва болалар боғчасида хизмат қилади. Ҳамшираликка тиббиёт коллежларида ўқитилади. Тошкент тиббиёт академиясида алоҳида ф-т мавжуд бўлиб, унда олий маълумотли ҳамширалар тайёрланади.

Загрузка...