Ҳайз, ҳайз цикли, ой кўриш, менцтруация – балоғатга етган қиз болада ва бола туғиш ёшидаги аёлларда ҳар 26-29 кунда, баъзан 21-24 кунда (қисқа цикл) содир бўладиган биологик жараён; ҳайз циклида, асосан, тухумдон ва бачадонда ўзгариш рўй бериб, бачадондан маълум миқдорда қон кетади. Ҳайз кўриш марказий нерв тизими (бош мия пўстлоғи, гпоталамус, гипофиз) томонидан бошқарилади.
Гипоталамус – бош миянинг асосий қисми, ички аъзолар ишини бошқариб, тартибга солиб туради, у ажратган нейрогормонлар гипофиз фаолиятини кучайтиради. Гипофиз ҳам, ўз навбатида, ички секреция безлари, хусусан, жинсий безлар (тухумдон) фаолиятини кучайтирадиган гормон ишлаб чиқаради. Тухумдонда гипофиздан ажраладиган гормонлар таъсирида тухум ҳужайрали фолликула (Грааф пуфакчси) ўсади ва ривожланади. Фолликула етилётганида бачадонга бевосита таъсир этадиган махсус жинсий гормонлар (эстрогенлар) ажратади. Фолликула етилган ёрилиб, ундан етилган тухум ҳужайра чиқишига овуляция жараёни дейилади. Ёрилган фолликула ўрнида сариқ тана – ички секреция бези ҳосил бўлади; сариқ танадан прогестерон ажралади.
Прогестерон ва эстрогенлар таъсирида бачадон шиллиқ қавати калинлашади, унинг қон томирлари кенгайиб, қон билан тўлади. Агар аёлнинг бўйида бўлмаса, сариқ тана нобуд бўлади, бачадон шиллиқ қаватининг функционал қисми парчаланиб кўнади ва ҳайз кўрилади. Кейинчалик шиллиқ қават юзаси аста-секин битиб, асли ҳолига келади. Шундай қилиб, тухум ҳужайра етилиши даврий равишда (ҳар 21-25 кун, кўпроқ 28 кунда) такрорланиб туради.
Қиз боланинг биринчи ҳайз кўриши, унда иккиламчи жинсий белгилар (масалан, кўкрак бези тўлишиб, қов усти ва қўлтиқда тук ўсиши ва бошқа(лар)) етилганидан кейин бошланади (қ. Балоғатга етиш). Биринчи ҳайз кўриш муддати қиз боланинг соғлиғи ва турмуш тарзига, шунингдек, тураржойи ва Иқлимга боғлиқ.
Қизларнинг ҳайз кўриши кечикса (15-16 ёшгача), албатта, аёллар маслаҳатхонасига урашиши ва тегишли маслаҳат олиши лозим. Ойлик қон келиши аёл организмининг (қиз боланинг) хусусиятларига боғлиқ. Ҳайз кўриш муддати бошида ўзгарувчан бўлиб, кейинчалик аниқ бир вақтга тўғри келади. Кўпчилик аёлларда ҳайз маълум кунларда бошланиб, доим бир текис, оғриқсиз кечади, аёлнинг умумий аҳволи деярли ўзгармайди, улар одатдаги юмушлрини бажараверишлари мумкин, аммо ортиқча толиқмасликлари, жисмонан зўриқмасликлари, гигиена қоидаларига риоя қилишлари керак. Ҳайз кўриш вақтида баъзи аёлларнинг кайфияти бузилиб туради, бўшашади, сут безлари дағаллашади. Ҳайз кўриш циклининг ўзгариши организмда бирор-бир касаллик борлигидан далолат беради. Шу боис ҳар бир аёл махсус ҳайз календари (ойномаси) тузиши ва унга ҳайз куни, муддати ва бошқа(лар) маълумотларни мунтазам қайд қилиб бориши лозим, шундай қилинса, ҳайз кўриш циклининг бузилишини ўз вақтида аниқлаш мумкин. Ҳомиладорлик ва баъзан бола эмизиш даврида аёл ҳайз кўрмайди. Аёлнинг бўйида бўлмаган даврида қон кўрмай қолиши (аменорея) ёки аҳёнда бироз қон келиши (гипоменструал синдром), бир неча кун кўп қон келиши (меноррагия), унинг оғриқли бўлиши (альгоменорея), шунингдек, ҳайз қонидан ташқари бачадондан қон кетиши (метроррагия) бирор касалликдан дарак беради, уни ўз вақтида аниқлаб даволаш талаб этилади. Бундан ташқари, айрим аёлларда ҳайз кўриш олди холати кузатилади; бунда аёл бўшашади, кайфияти ўзгаради, сут безлари дагаллашади, боши айланади, уйқуси бузилади, юраги ўйнайди, баъзан юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Аёл организмининг нормал функционал ҳолати турмуш тарзининг бекаму кўст бўлишига, қизларни ёшлигидан бошлаб тўғри тарбиялаш ва парвариш қилишга боғлик. Бу гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, организмни чиниқтириш, яхши овқатланиш, меҳнат ва дам олишни тўғри йўлга қўйиш, жисмоний машқларни бажариш, инфекцион касалликлардан сақланиш, агар касаллик рўй бергудек бўлса, ўз вақтида даволтишдан иборат. Шуни назарда тутиш керакки, қиз бола организми ҳайз кўргунча унга аста-секин тайёрланиб боради, бунда организмнинг бир-бири билан боғлик бўлган аъзо ва тизимлари (ички секреция безлари, юрак-томир, нерв тизими ва ҳ. к.) иштирок этади, бу мураккаб жараённинг ҳаммаси ҳайз циклининг меъёрий кечишида муҳим роль ўйнайди. Қиз бола организми балоғатга етиш даврида Ҳиссиётга тўла, турли нохуш омилларга нисбатан ўта таъсирчан бўлади.
Асабий ва руҳий бузилишлар, турмушдаги нохушликлар, жисмоний ва ақлий жиҳатдан толикиш, шунингдек, айрим инфекцион касалликлар ҳайз циклининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис бу даврда қиз бола билан ниҳоятда эҳтиёт бўлиб муомала қилиш, жажаллашмаслик, ўта толиқишга йўл қўймаслик зарур. Қизлар биринчи бор ҳайз кўрганида (бу ҳақда тасаввурга эга бўлмаса) жуда ҳаяжонлнади. Шу боис қиз болани Ҳ. кўришига олдиндан тайёрлаб бориш лозим. Ҳайз фаолиятининг бузилиши ва бошқа(лар) гинекологик касалликларнинг олдини олишда Ҳ. кўриш вақтидаги гигиена қоидаларига амал қилиш зарур. Ванна қилиш, чўмилиш тавсия этилмайди, гигиеник душ қабул қилиш мумкин. Жисмонан зўриқгирадиган машқлар билан шуғулланмаслик керак.
[addtoany]