Ҳиқилдоқ – нафас йўлининг (бурун бўшлиғидан кейин) иккинчи қисми; овоз ҳосил қилувчи аъзо. Жуфт ва ток тоғайларнинг бойламлар, мушаклар ёрдамида ўзаро бирикишдан вужудга келади. Ҳиқилдоқ юқорида тил ости сугига осилиб туради, пастда эса бироз торайиб, кекирдакка ўтади. Орқа томондан умуртқалар, ён томондан қон томир ва нервлар, олд томондан эса мушаклар ва фасциялар билан қопланган. Кекирдакка ҳаво ўтишини таъминлайди ва унга қаттиқ ва суюқ моддалар тушишига тўсқинлик қилади.
[addtoany]