Жазава

Жазава – кучли асаб қўзғалиши, ўз хатти-хракатларини назорат килолмай қолиш, хаёлот ва воқелик ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши натижасида юзага келадиган ҳолат. Жазава ҳолатидаги инсонда ҳаяжонли рақслар, ўзини ўзи қийнаш, бедорлик, диққат-эътиборни бир йўналишга қаратиш, оғриқ сезмаслик ҳоллари кузатилади. Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва бошқа(лар) воситалар ёрдамида жазавани сунъий кўзғатиш ҳоллари ҳам мавжуд.

[addtoany]