Жароҳат – тана тўқималарининг механик шикастланган жойи (тери, шиллиқ парда, кўпинча, мушак, нерв, йирик томир, суяк, бўғим, ички аъзо ва тана бўшлиқларининг бутунлигига путур етиши). Тўқиманинг оғриши, қонаши ва очилиб қолиши жароҳатнинг асосий белгиларидир. Пайдо бўлиш шароитига қараб хирургик (операцион) жароҳат, жангда яраланиш ва тасодифий турларга ажратилади; жароҳатловчи қурол қандай шикаст етказганлигига қараб, кесилган, санчилган, чопилган, йиртилган (олинган), лат еган, эзилган, тишланган ва ўқ (снаряд парчаси) теккан жароҳатлар фарқ қилинади. Заҳарловчи моддалар шикастланган жойга тушганда, заҳарли жониворлар (қорақурт, илон) чаққанда заҳарланган жароҳат пайдо бўлади. Қутурган ҳайвонларнинг ташлаши (қопишидан вужудга келган жароҳат, айниқса, хавфли. Шикастланишлар танадан айрим бўшлиқларга (мия, кўкрак, қорин, бўғин) нисбатан уларнинг деворидан ўтган ва ўтмаган турларга ҳам бўлинади. Масалан, кўкрак бўшлиғидаги жароҳат ўтувчи характерда бўлса, у ҳолда кўкрак бўшлиғидаги аъзолар (юрак, ўпка, кўкрак бўшлиғи аъзолари, трахея, қизилўнгач, аорта ва ҳ. к.) шикастланиши ёки шикастланмаслиги мумкин. Аъзолар шикастланганда бемор зудлик билан хирургик бўлимларнинг мураккаб шикастларга ихтисослашган марказларида (нейрохирургия, кардиохирургия) даволаниши керак. У ерда нозик аъзолар (мия, кўз, юрак ва бошқалар) микроскоп орқали ниҳоятда такомиллашган асбоблар билан операция қилинади.
Тасодифий жароҳатга микроблар (асосан, йиринг туғдирувчи микроблар) тушган бўлади.
Тасодифий ёки жанговар шикастлар жароҳатланиш пайтида ёки кейин (боғлаб кўйилмаса) ифлосланиши мумкин. Микроблар (стрептококк, стфилокок) жароҳатга жароҳатловчи куролдан, теварак атрофдаги тери, кийим, тупроқ ва бошқа(лар) дан ўтиб, томирдан чиққан қонда, Мажақланган тўқималарда ривожланади ва уни яллиғлатиради, сепсис, қоқшол, газли гангрена каби инфекцион касалликларга сабаб бўлади. Жароҳатланган кишига ўз вақтида ёрдам бериб, микроблар ривожланишининг олдини олса бўлади.
Жароҳатнинг битиши мураккаб жараён бўлиб, организмнинг умумий ва маҳаллий реакциясига боғлик. Организмнинг ҳолдан тойиши, авитаминозлар, диабет, камқонлик, моддалар алмашинувининг бузилиши унинг битишни қийинлаштиради. Жароҳатланган аъзонинг қон билан қанчалик таъминланиши, тўқималарнинг шикастланиш характери ҳам муҳим. Аъзонинг қон билан яхшироқ таъминланиши жароҳатнинг битишини тезлатади. Масалан, бош ва юздаги жароҳат болдирнинг олдинги юзасидаги шикастланишга нисбатан тезроқ, Мажақланган, юлинган жароҳат силлиқ кесилган шикастланишга қараганда секин битади. Жароҳат йирингламаган, четлари бир-бирига тегиб турган (масалан, чекланган) бўлса, 5-7 кунда битади. Бу бирламчи тортишиб (тарангланиб) битиш дейилади. Инфекция тушган (йиринлаган) шикастланиш, шунингдек, четлари бир-биридан «қолган» жароҳат иккиламчи тортишиб (таранглани б) битиш дейилади. Бунинг ўзига хослиги шуки, бириктирувчи тўқима (грануляцион тўқима) ривожланиб, жароҳат юзини тўлдиради. Шу тариқа пастроқдаги (ичкаридаги) тўқималарни ташқи таъсирлардан сақлайди ва жароҳатнинг битишига ёрдам беради. Жароҳат грануляциялар билан тушишидан ташқари, тери четларидан янги ҳосил бўлган эпителий қоплами ўсади. Бирламчи тортишиб битган жароҳат билинар-билинмас чандиқ (ямоқ), иккиламчи тортишиб битган шикастланиш эса катта чандиқ ҳосил қилади.
Биринчи ёрдам: кетаётган қон тўтатилади, жароҳат атрофидаги терига спиртли йод (йод настойкаси) суртгач, асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда ва антисептика воситаларидан фойдаланиб, жароҳатни ифлосланишдан сақлаш, жароҳатланган аъзони қимирламайдган қилиб қўйиш (қ. Иммобилизация), шундан кейин беморни даволаш муассасасига етказиб бориш керак.
Ҳайвон ташлаган (масалан, ит қолган) кишини яқин орадаги санитария-эпидемиология станциясига ёки Пастер пунктига дарҳол юбориб, қутуришга қарши эмланади; тишлаган ит ёки бошқа ҳайвон ветеринария пунктларига олиб борилади.
Бадан тирналганда, чақаланганда, зирапча кирганда, пичоқ кесганда тери ифлосланмаган бўлса, жароҳат ва атрофидаги терига спиртли йод эритмаси суртиб, қуруқ асептик материал (масалан, бинт) билан боғлаб қўйилади. Бойламни намиқиш ва ифлосланишдан сақлаб, 6-7 кунгача ечмай туриш керак. Узоқ, турган гўштни бўлиш ёки балиқни тозалаш вақтида салгина бўлса-да жароҳатланган, баданига игна ва бошқа(лар) нарсалар кирган, шунингдек, жароҳат ига тупроқ тушган кишини ҳам шифокорга кўрсатиш керак.
Жароҳатни инфекциядан сақлаш ва қон тўхтатиш учун биринчи ёрдам боғлов пакети ва шахсий боғлов пакети ишлатилади.
Биринчи ёрдам боғлов пакт и тайёр асептик ва антисептик боғлов бўлиб, ўрови бор. Сиртқи ўрови резина югуртириган, сув ўтказмайдиган матодан, ичкаридагси қоғоз (пергамент)дан иборат бўлиб, ичида стерилланган бойлам – дока бинт билан 1-2 та пахта-дока ёстиқча бор. Ёстиқчалардан бири бинт охирига чатиб қўйилган, иккинчисини бинт бўйлаб суриш мумкин. Пакетдан фойдаланишда сиртқи ўрови четидан йиртилади. Ичкаридаги (пергамент) қоғози ичига ёпиштирилган ипдан тортиб очилади. Бинтни пича очиб, битта ёки иккала ёстиқча жароҳатга ёпилади, бунда ёстиқчанинг Ж. га қараган томонига қўл тегизилмайди. Боғловни Ж. га ёпишдан олдин унинг четларига йод сурилади.
Жароҳат ўқ тешиб ўтишдан вужудга келган бўлса, иккинчи ёстиқча бинт бўйлаб Ж. нинг чиқиш тешигигача суриб борилади ва унга ёпилади. Ёстиқчалар устидан бинт ўраб, унинг учи боғлов пакетидаги қўшалоқ тўғноғич билан маҳкамлаб қўйилади.
Шахсий боғлов пакети – жанговар шароитда Ж. ларга ва куйган юзаларга ёпиладиган стерил боғлов. Биринчи ёрдам боғлов пакетига ўхшайди: пахта вискоза бинти ва иккита пахта-дока ёстиқчаси бор. Ёстиқчалар сирти рангли ип билан қавилган. Боғлов пергамент қоғозга ўралган. Фойдаланиш тартиби: пакет шокиласидаги кертик бўйлаб сиртқи ўрови йиртилади, пергамент қоғозга ўралган боғлов, бурмасидан эса хавфсиз тўғноғич олинади; қоғоз пардани олиб ташланади; бинтнинг ёстиқча чатиб қўйилган эркин учини чап қўл, юмалоқланган учини эса ўнг қўл билан ушланади. Куйган юза катта бўлса, ёстиқчалар бир-бирига яқинлаштирилиб, умумий компресс ҳосил қилинади, куйган юза кичкина бўлса, ёстиқчалар устма-уст қўйилади. Сўнгра бинтни тир айлантириб ўраб, учига тўғноғич қадалади.
[addtoany]