Жинсий безлар, гонадалар – одам ва ҳайвонларда жинсий ҳужайралар (тухум ва сперматозоидлар) ҳамда жинсий гормонларни ҳосил қилувчи аъзолар. Жинсий безлар жинсий белгилайди. Аёллар жинсий бези тухумдон Одамда кичик чаноқ бўшлиғида, кўпчилик сут эмизувчиларда буйракнинг орқа қисмида жойлашган. Тухудоннинг пўстлоқ ва мағиз (мия) қавати бўлиб, унда кўплаб фолликулалар мавжуд, уларнинг ҳар бирида битта тухум ётилади. Тухумдонда эстрогенлар, прогестинлар, релаксин ва бошқа(лар) гормонлар ҳосил бўлади. Эркаклар жинсий бези – мояк Одамда ва талайгина сут эмизувчиларда уруғ халтачаси (ёрғоқ)да, бошқа ҳайвонларда қорин бўшлиғида жойлашган. Моякда тестостерон ва бошқа(лар) гормонлар ишлаб чиқарадиган эркак жинсий ҳужайралари (сперматозоидлар) ва бошқа(лар) махсус ҳужайралар ётилади.
[addtoany]