Жинсий етилиш

Жинсий етилиш, вояга етиш, пубертат давр [лот. pubertas – бўйига етиш, жинсий етилиш] – одам (қ. Балоғатга етиш) ва ҳайвонларда организмнинг жинсий кўпайиш қобилиятига эга бўлган шахсий ривожланиш даври. Жинсий етилишдан сўнг репродуктив давр келади. Тана ўлчами, умрнинг қисқа ёки узоқ бўлиши ҳамда жинсий етилиш вақти ўртасида боғланиш мавжуд. Қисқа умр кўрадиган майда ҳайвонлар эрта жинсий ётилади. Масалан, 30-35 сутка умр кўрадиган бошайланғичлилар 4-5 суткада, майда балиқ – гамбузия ҳаётининг 1-йили, ўн йиллаб умр кўрадиган йирик балиқлар 5-15 й. да ва ҳатто ундан ҳам кечроқ вояга етади. Кўпчилик кушлар ҳаётининг 1- ёки 2-йили жинсий ётилади. Опосеиум, кўрсичқон ва бошқа(лар) баъзи ҳашарохўрлар, кўршапалаклар, товушқонлар ва жаралар 10 й. умр кўради, умрининг 1-йили вояга етади. Ялқовлар, чумолихўрлар, панголиналар, куракоёқлилар 15-30 й. яшайди, 2-5 й. да вояга етади. Аммо худди шунча умр кўрадиган бўрсимонлар 6-8 ойда вояга етади. 30 й. гача умр кўрадиган йирик йиртқичлар (пантера, йўлбарс, леопард, арслон) 3-5 й. да, 60-70 й. яшайдиган филлар 12-20 й. да, тубан маймунлар 2-4 й. да, одамсимон маймунлар 8-10 й. да вояга етади. Кўпчилик ҳайвонлар урғочиси эркаклрига нисбатан эрта вояга етади. Маймунларда жинсий етилиш даври бир неча ойга, Одамда бир неча й. га чўзилади.

Загрузка...