Жисмоний маданият – умум инсоний маданиятнинг бир қисми, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний қобилиятини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий фаолият соҳаси. Жамиятдаги жисмоний маданият ҳолатининг асосий кўрсаткичлари: одамларнинг согломлиги ва жисмонан чиниққанлиги, жисмоний маданиятнинг тарбия ва таълим соҳасида, и. ч. да, Турмушда қай даражада татбиқ қилинаётганлиги, спортдаги ютуқлар ва ҳ. к. Жисмоний маданият халқ ўйинлари, жисмоний машқлар, спортни ва туризмнинг фаол ҳаракат талаб қиладиган кўринишларини ўз ичига олади. Жисмоний маданият тиббиёт, экология, пед., психология каби фанлар билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва ривожланган. У жамият тараққиёти, одамларнинг самарали меҳнат қилиши, ақлий имкниятларнинг равнақ топиши, ахлоқий поклниш, келажак наслларнинг жисмоний аҳволига тўғридан-тўғри таъсир ўтказади (яна қ. Жисмоний тарбия, Спорт).
[addtoany]