Жисмоний машқлар – кишининг жисмоний тараққиёт даражасини ошириш учун махсус танланган ҳаракатлар. Мунтазам ва изчил бажариладиган жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосини ташкил этади. Жисмоний тарбия амалиётида таркиб топган жисмоний машқлар (одамнинг меҳнат, турмуш, ҳарбий фаолиятидан олинган ҳаракат ва амаллар асосида – югуриш, сакраш, ирғитиш, тош кўтариш, сувда сузиш ва бошқалар) гимнастика, енгил атлетика, оғир атлетика, ҳаракатли ва спорт ўйинлари, спорт туризми ва ҳ. к. ни келтириб чиқарди. Илмий асосда танланган жисмоний машқлар барча ҳаракат аъзоларининг фаолиятини яхшилайди, меҳнат қобилиятини оширади. Бу машқлар турлари тўғри ва аниқ тасниф қилинишни тақозо этади. Шунда улардан кўзланган самрага эришиш мумкин.
[addtoany]