Кафт

Кафт – қўл панжасининг ички ва оёқ панжсининг пастки (остки) томони; қўл кафти юқоридан билакнинг унча чуқур бўлмаган кўндаланг эгатчаси, пастдан бармоклар асоси билан чегарланиб туради. Кафт кафт суяклари, уларни бирлаштирган бойламлардан иборат бўлиб, турли мушаклар қоплаб олган. Қон томир ва нервлар билан таъминланган. Кафт терисида тер безлари кўп, лекин ёғ безлари йўқ. Қўл кафти меҳнат қилишда, оёқники эса тик туриш ва юришда муҳим аҳамиятга эга.