Кандидамикоз

Кандидамикоз, кандидоз [Candida – ачитқисимон замбуруғ туркумининг лот. номи ва юн. Mycos – замбуруғ], оғиз оқарши, еликиш – одам ва ҳайвонларда учрайдиган микоз касаллиги; асосан, ачитқисимон (Candida) замбуруғлар кўзғатади. Бунда тери, шиллиқ қават, баъзан ички аъзолар зарарланади. Кўпроқ болалар ва кемаларда кузатилади. Жуда қадим замонлардаёқ ёш болалар, хусусан, чақалоқлар ҳамда мажолсиз беморларда кузатиладиган моғор деб номланган тил оғриши маълум бўлган. Кандида замбуруғлари табиатда кенг тарқалган; хусусан, ўсимликлар, мева ва сабзавотларда, шунингдек, қандли мваларда яшайди; улар одам ва ҳайвонларнинг териси ҳамда оғиз бўшлиғида, ичак, нафас ва туғруқ йўлларининг шиллиқ қаватларида ҳар доим бўлади. Кандида замбуруғи янги туғилган боланинг териси ва шиллиқ қаватига туғруқ йўлларидаёқ тушади ва бир умр у билан бирга яшайди. Баъзи ҳолларда организмнинг ҳимоя кучларини пасайтирувчи оғир касалликлар {сил, қон касаллиги, дизентерия, терлама ва бошқа(лар)) оқибатида, шунингдек, киши антибиотиклар билан тартибсиз даволанганда организмдаги микроорганизмларнинг биологик мувозанати бузилиб, касаллик пайдо қилади. Бундай ҳолларда ҳамда узоқ бетоб ётган кишиларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида оқариш вужудга келади, тил, танглай ва милкда осон кўчадиган оқ қарашлар пайдо бўлиб, улар овқат еганда оғрийди.

Олиб қўйиладиган тиш протези тақадган кексаларда (кўпинча аёлларда) баъзан оғиз бурчаклари териси шилиниб ёрилади; бунда Кандида замбуруғининг кўпайиши учун қулай шароит туғилади, аксари лаб бичилади (қ. Лаб бичилиши). Кўпинча, тирноқ болишлари ва милк касалланади; тирноқ ғадир-будур, хира, мўрт бўлиб қолади, четлари қайрилиб, ўрнидан кўнади; тирноқ билан эт орасига йиринг йиғилади, милки яллиғланади, шишиб, қалин тортади. Кандидамикоз, кўпинча, қинда пайдо бўлади. Бунда шиллиқ қават оқ караш билан қопланади, сузмасимон чиқинди ажралади, аксари қилишади (қ. Вагинит). Болалар ва семиз кишиларнинг тери бумалари (бармоқлар ораси, чов бурмалари, аёлларда сут безлари ости, орқа чиқарув тешиги атрофи ва бошқа(лар))да ҳам кандидамикоз кузатилади (тери кандидамикоз и). Шиллиқ қават ва тери кандидамикози ўз вақтида даволанмаса, касаллик авж олиб, ички аъзоларга ҳам ўтиб кетиши мумкин. Ички аъзолар кандидамикоз ида ўпка, меъда-ичак йўли, сийдик-таносил, юрак-томир тизими ва бошқа(лар) аъзолар зарарланиши мумкин.

Бемор қанча барвақт шифокорга мурожаат қилиб, тегишли даво олса, шунча тез тузалиб кетади.

Касалликнинг олдини олишда гигиена қоидаларига риоя қилиш ва фақат шифокор буюрган дориларни ичиш муҳим аҳамиятга эга.

Загрузка...