Лаб

Лаб – анатомик тузилма; оғиз бўшлиғининг кириш қисмини ташкил этадиган мушак-тери бурмалари. Тошбақа, қуш ва клоакали йирик сут эмизувчиларда жағдан тумшуқ вужудга келганлиги туфайли лаб бўлмайди. Балиқлар лабида таъм билиш ва туйғу рецепторлари кўп бўлиб, лаб ўлжани ушлаб олишга ёрдам беради. Сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг кўпида лаб нафас олишда оғиз бўшлиғини очиб-юмига хизмат қилади. Судралиб юрувчилар лаби ростмана шаклланган ва мугуз қалқонча билан қопланган. Сут эмизувчиларда Л. ҳаракатчан бўлиб, бола эмизишга мослашган. Тўгаракоғилиларда юқори Л. сўрғич вазифасини ўтайди.

Одамда Л. ҳаракатчан бўлиб, оғиз бўшлиғи билан чегараланган; у ташқаридан тери, ичкаридан майда безларга бой шиллиқ парда билан қопланган, унинг асосини оғизнинг айлана мушаги ва майда мимика мушаклари ташкил этади. Тери билан шиллиқ парда туташган жой – қизил ҳошияда қон Томирлар кўп. Лабга уч шохли нервдан сезувчи толалар келади. Юқори ва пастки Л. нинг ўзаро бир-бири билан бирикиб туриши овқатни чайнашга имкон беради; сўлашда талаффузнинг тўғри ва равон бўлишини таъминлайди.

[addtoany]