Каротиноидлар

Каротиноидлар – ўсимликлар, айрим Микроорганизмлар (замбуруғлар, бактерилар) ва ҳайвонларнинг сариқ, пушти ёки қизил пигменти. Каротиноидлар кимёвий табиатига кўра, асосан, циклик тузилишга эга бўлган карбонсувлардир. Ёғлар ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Эркин ёки оқсиллар билан комплекс ҳолда учрайди. Улардан каротин (ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида), ксантофилл (ўсимликларнинг яшил қисмида), ликопин (помидор мевасда), криптоксантин (сариқ маккажўхори донида), астаксантин (кисқичбакасимолар калқонида), пектиноксантин (моллюскалар гонадасида) кўп учрайди. Каротиноидлар одам ва ҳайвонлар организмига, одатда, озиқ билан ўтади. Каротиноидлардан б-каротин ва криптоксантин А провитамин (қ. Витаминлар) бўлиб, жигарда витаминга айланади, б-каротин тиббиётда кенг қўлланилади; каротиноидлар – озиқ-овқат саноатида бўёвчи модда сифатида ишлатилади. Каротин прпаратларидан А авитаминозда, унинг коллоид сувли эритмаларидан куйган ва совуқ урганда оғриқсизлантирувчи малҳам сифатида фойдаланилади. Каротин ўсимликлардан олинади; микробиология саноатида синтез қилинади.

Загрузка...