Кемтик

Кемтик – туғма нуқсон; юмшоқ танглайда кўп учрайди. Эмбрионал ривожланиш даври (ҳомила)да танглай ўсиқларининг ўзаро ёки юмшоқ танглайнинг мушакли тузилмаси билан жипслашмай келишидан юзага келади; «бўри танглай» деб шунга айтилади. Лаб кемтиги (тиртиғи) юқори лабнинг туғма ёриқ бўлиши, «нишон»; юз тўқимасида туғма ёриқлар бўлиши, одатда, юзни ташкил этувчи эмбрионал бўртмачаларнинг битмай қолиши туфайли вужудга келади.

Загрузка...