Кератомаляция

Кератомаляция [юн. keras – шох, мугуз ва malakia – юмшокушк] – кўз шох (мугуз) пардасининг емирилиши. Кўпроқ ёш болаларда учрайди ва организмда оқсил, А витамин, ёғ моддалари етишмаслиги натижасида келиб чиқади. Кератомаляцияда мугуз парда тўқимаси ирийди, йирингли яра пайдо бўлиб, парда тешилади, кўзнинг олдинги камерасида йиринг тўпланади, шиллиқ парда ҳам ўзгаради (эпителийси қуриб, кўнади – қ. Ксерофтальмия).

Даво касалликка сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат.

[addtoany]