Ксерофтальмия

Ксерофтальмия [юн. xeros – қуруқ ва ophthalmos — кўз] – кўз шиллиқ ва мугуз падаларининг қуриб қолиши. Шу пардалар озиқланишининг бузилишидан келиб чиқади. Трахома ва бошқа(лар) кўз касалликлари, айрим авитаминозлар, айниқса, А витамин етишмаслиги, баъзан кимёвий моддалардан куйиш сабаб бўлиши мумкин. Бунда кўздан ёш чиқмай, мугуз парда хира тортади, кўз яхши кўрмайди, лўқиллаб оғрийди, қовоқ оғир туюлади. Ксерофтальмияга даво, асосан, касалликка сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат.

[addtoany]