Кессон касаллиги – асосан, кессондан чиққан ва ғаввослик ишларини бажарган, дкомпрессия (юқори босимдан бирмунча паст босимли муҳитга аста-секин ўтиш) қоидалари бузилишидан келиб чиқадиган касаллик ҳолати, декомпрессион касалликларини. Касб касаллиги ҳисобланиб, асосан, кессонда ишловчларда учрайди. Анча юқори босимли муҳитдан бирмунча паст босимли муҳитга бирдан ўтиганда тўқималарда эриган азот пуфак-пуфак бўлиб ажралиб чиқиб, қон томирларда эмболия ҳосил бўлади. Эмболиянинг ўрнига, яъни қаерда жойлашганига қараб касаллик белгилари турлича бўлади. Ўткир кессон касаллигида бадан қилишади, бўғим ва мушаклар оғрийди (енгил шакли); беморнинг боши айланади, оғрийди, қорни дам бўлади, қулоғи шанғиллайди, қайт қилади, мувозанат сақлай олмайди (ўртача оғир шакли); баъзан нутқ бузилади, кўз кўрмай қолади, бемор ҳушдан кетади, фалажланади, миокард ёки ўпка инфаркти (оғир шакли) кузатилади. Ҳаёт учун муҳим аъзоларга кўплаб пуфакчалар тўпланиши, ҳатто ўлим содир бўлиши мумкин. Сурункали кессон касаллиги секин-аста ривожланади ёки касалликнинг ўткир давридан кейин юзага келади, бунда бўғим ва суяклар, шунингдек, орқа мия, эшитиш аъзолари зарарланади, миокард дистрофияси ва бошқа(лар) нохуш ҳолатлар рўй беради. Касалликнинг олдини олиш учун декопрессия қоидаларига амал қилиш, яъни юқори босимли муҳитдан қуйи босимли муҳитга аста-секин ўтиш талаб этилади.
Давоси: беморни «даво шлюзи»га жойлаштирилади, ундан чиққан, юрак фаолиятини яхшилайдиган дори-дармонлар, иссиқ муолажалар буюрилади.
[addtoany]