Кимётерапия

Кимётерапия, кимёвий усул билан даволаш – хавфли ўсмаларга қарши таъсир этиш хусусиятига эга дори воситалари билан даволаш. Бу усул бундан 50 йил аввал олимлар томонидан кашф этилган; унда азотипритнинг баъзи фармакологик моддалари тез ўсувчи ҳужайраларга таъсир этиши ва қон и. ч. аъзоларининг хавфли ўсмасида қўллаш мумкинлиги баён этилган. Кейинчалик шу асосда кимётерапияда қўлланиладиган дорилар ишлаб чикарила бошланди.

Кимётерапияда қўлланиладиган дори воситалари фармакологик хусусиятига кўра, жадал Ўсаётган ҳужайраларнинг ривожланиши ва кўпайшини жиловлаш ва издан чиқариш, шунингдек, ДНК, РНК ёки тегишли оқсиллар синтезини тўхтатиш, яъни цитостатик таъсирга эга. 50 дан ортиқ бундай табиий ва сунъий (синтетик) препаратлар: алкилловчи моддалар (эмбихин, хлорбутин, циклофосфан, ифосфамид, проспдин, сарколизин ва ҳ. к.), антиметаболитлар (метотрексат, фторурацил, фторафур, капецтабин-кселода, гемзар ва бошқа(лар)), хавфли ўсмага қарши қўлланиладиган антибиотиклар (дактномицин, рубомицин, доксорубицин, адриамцин, блеомицин ва бошқа(лар)), доривор ўсимликлардан ажратиб олинган винбластин, винкристин, нвельбин, таксол, таксотер, топотекан, иринотекан, этопозид ва бошқа(лар) дорилар ҳамда гормонлар ишлатилади.

Қон яратиш аъзолари ва лимфа тугунлри хавфли ўсмаси (гемобластоз, лимфома) рак (саратон) касаллигининг тарқалган хиллрида кимётерапия асосий даволаш усули ҳисобланади. Саратон касаллигининг ўчокли (тарқалмаган) ҳолатларида кейинги йилларда янги таъсирчан препаратлар (таксол, навельбин, гемзар, цисплатин) ишлаб чиқарилиши туфайли кимётерапияни комплекс даволаш таркибига киритиш мумкин, масалан, хирургик усулдан олдин (неоадъювант) ёки ундан кейин касаллик таркалишининг олдини олиш мақсадида профилактик (адъювинт) кимётерапия қўлланилади.

Айрим хавфли ўсма касалликларида (бачадон хориокарциномаси, болаларда учрайдиган лимфобластелойкоз, лимфогранулематоз) бу муолажа яхши наф бериши ва бемор соғайиб кетиши мумкин.

Айрим хавфли ўсмалар (буйрак, меъда ости бези раки) кимёвий дориларга нисбатан кам сезгирлиги сабабли кимётерапияда қўлланиладиган дорининг даволи хусусияти тегишли баҳолаш даражалари билан белгиланади.

Баъзан кимётерапиядан сўнг айрим нохуш асоратлар кузатилади, лекин кейинчалик бу ҳолат ўз-ўздан йўқолиб кетиши мумкин.

Загрузка...