Киндик

Киндик, киндик тизимчаси – одам ва плацентали сут эмизувчи ҳайвонларда ҳомилани она организми билан боғлаб турадиган (плацента орқали) тизимчасимон анатомик тузилма, аъзо; таркибида қон Томирлар, аллотоис йўли ва ҳ. к. бўлади. Киндик орқали ҳомила – плацента қон айланиши рўй беради. Асосан, дирилдоқ тўқимадан тузилган, ундан икки артерия ва битта вена ўтади. Бола туғилган, киндик ҳалқаси яқинидан боғлаб туриб киришади, унинг қолдиғи эса тез кўриб, бола 5-7 кунлигидаёқ тушиб кетади. Тозаликка риоя килинмаса, киндик орқали инфекция кириб, яра, киндик сепсиси ва бошқа касалликлар рўй бериши мумкин. Яра тезда битмаса ёки чандиғи нотўғри шаклланса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

[addtoany]