Коллаген касалликлар

Коллаген касалликлар, коллагнозлар – бириктирувчи тўқима (коллаген толалари) ва томирларнинг тизимли зарарланиши билан кечадиган касалликлар. Уларга ревматизм, ревматоид полиартрит, тизимли қизил югурик, склеродермия, дерматомизит, тугунчали периартерит киради. Коллаген касалликлар каталарда ҳам, болаларда ҳам кузатилади. Бунда, кўпинча, иситма, бўғим, тери, сероз парда (бўғим олди халтаси, плевра, перикард, қорин пардаси), ички аъзо ва марказий нерв тизимининг зарарланиши кузатилади; қонда ҳам сезиларли ўзгаришлар (лейкоцитоз, нейтрофлёз, эритроцитлар чўкиш тезлиги – ЭЧТнинг ошиши) рўй беради; биокимёвий кўрсаткичлар (мукопротеидлар, кислота, фибриноген ва бошқа(лар) моддалар) таначаларнинг шу организм тўқималарига агрессив таъсири билан боғлик бўлиши мумкин. Касалликнинг бошланиши ўткир бўлиб, кейин сурункали кечади, қайта зўрайиш даври сусайиш даври билан алмашиниб туради ва касаллик кучайиб боради. Коллаген касалликларнинг зўрайишга совқотиш, инфекция манбаи борлиги (масалан, сурункали тонзиллит, касалланган тишлар ва ҳ. к.) сабаб бўлиши мумкин. Касаллик оқибати ички аъзолар (юрак, ўпка, буйраклар) ва марказий нерв тизимининг қанчалик зарарланганлгига ҳам боғлиқ.

Давоси: дори-дармонлар, даво физкультураси, физиотерапия муолажалари, касалликка қараб режим буюрилади.

Загрузка...