Компьютер томограф

Компьютер томограф – объектлар (масалан, одамнинг ички аъзолари, саноат маҳсулотларининг ички тузилишини тадқиқ қилиш учун мўлжалланган қурилма. Бунда ҳар хил нурлар билан ёритиш ва ҳисоблаш усуллари ёрдамида олинган объект ички тузилишининг қалам-қатлам тасвирлари (томограммалар) ўрганиб чиқилади ва объект ҳақида тегишли хулоса чиқарилади (қ. Томография). АҚШ олими А. Кормак томонидан 1963 й. ишлаб чиқилган, бошқа олимлар томонидан такомиллаштириган. Компьютер томограф тиббиётда, турли саноат тармоқларда қўлланади.

[addtoany]