Томография

Томография [юн. tomos – каватма-кават ва …графин], биотония, ламинографимураккаб рентген текшириш усули; Т. да текширилаётган аъзонинг каватма-кават сурати олинади. Томография патологик жараённинг жойлашган ўрни, чуқурлиги, беморни ётқизиш ва тегишли қаватни ҳисоблаш, техник шароитларни аниқлаш ва суратлар олишдан иборат. Томография рентген трубка билан плёнка жойлашган кассетанинг бир вақтда бир-бирига нисбатан қарама-қарши ҳаракат қилиши (силжиши)га асосланган; бунда бемор қимирламай ётиши лозим. Икки қават орасидаги масофа – томографик қадам ҳажми объектнинг калинлигига боғлик, масалан, ўпка учун бу қадам 0,5 дан 2 см гача ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Томография тўғри, ён ва кўндаланг ҳолатларда ҳамда нотипик ҳолатда қилинада, у патологик жараённинг жойлашган ўрни, шакли, катталиги, тузилиши ва унинг атрофидаги аъзолар ҳамда тўқималар билан муносабати тўғрисида тўла-тўкис маълумот беради. Томографияда кўп қаватли (симултан) кассета ишлатилиши ифоданинг бир йўла бир неча қаватини олишга имкон беради, текшириш вақтини қисқартиради ва беморнинг нурланиш дозасини анчагина камайтиради. Томография нафас аъзолари, юрак-томир, скелет тизими, қорин бўшлиғи ва бошқа(лар) аъзоларда учрайдиган ўсмалар ҳамда турли касалликларни аниқлашда кенг қўлланади. Ҳоз. компьютер Т. ва магнит-резонанс Т. кенг расм бўлган, бу касаллик ўчоғи қайси қаватда жойлашганлигини аниқ белгилаш имконини беради.

Загрузка...