Консервалаш – тиббиётда донор қони ва унинг ҳужайравий элементлари (эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар)ни организмдан ташқарида узоқ муддат сақлаш. Консервалаш туфайли қон таркибий қисмларининг биологик хусусиятлари ва функционал ҳолатлари тўлиқ сақланади. Қон 2 усулда: 1) 0°дан паст т-рада (-80 дан -196° гала) музлатиб қаттиқ ҳолда; 2) 0° дан юқори ҳароратда суюқ ҳолда консервланади.
Консерваловчи эритма (глюгицир) таркибида қонни ивитмасдан сақлайдиган стабилизатор модда (нитрат ёки лимон кислотали ташқари глюкоза, ноорганик фосфат ва бошқа(лар) бор. Улар кимёвий тоза, апироген ва стерилланган (120° да 30 мин.) бўлади. Консерваланган қон ва унинг компонентларини сақлаш муддати фойдаланилган қон консервантига боғлиқ. Тайёр қон консервантларидан «Гемокон 500» ва «Гемокон 500/300» кенг қўлланади.
[addtoany]