Кортикостероидлар

Кортикостероидлар [лот. cortex (corticis] – пўстлоқ], адренокортикостроидлар – буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватидан ишланиб чиқадиган стероид гормонлар гуруҳи (қ. Стероидлар). Кортикостероидлар таркибида 21 та карбон атоми бор. Барча кортикостероидлар прегнан ҳослаларидир. Организмда холестериняан ҳосил бўлади. Физиологик таъсирига кўра, 3 гуруҳга бўлинади: 1) организмда, асосан, минерал алмашинувига таъсир этадиган моддалар – минралокортикоидлар (альдостерон, кортикостерон, дезоксикортикостерон); 2) карбонсувлар ва оқсиллар алмашинувига таъсир этадиган моддалар – глюкокортикоидлар (кортизон, гидрокортизон, кортикостерон); 3) жинсий гормонларга ўхшаш таъсир этадиган стероид моддалар (андрогенлар ва прогестерон). Организмда кортикостероидлар етишмай колганида Аддисон касаллиги (Бронза касаллиги), кўпайиб кетганда эса Иценко-Кушинг касаллиги пайдо бўлади. Бу элемент препаратлари тиббиётда кенг қўлланилади.

Загрузка...